Лука Модрич — 2018 йилги «Олтин тўп» соҳиби!

67

France Football нашри 2018 йилги «Олтин тўп» соҳибини аниқлади. Унга кўра, «Реал Мадрид» ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Олтин тўп»га эга чиқди.

У сўровномада Криштиану Роналду («Реал»/«Ювентус»), Антуан Гризманн («Атлетико Мадрид») ва Килиан Мбаппе (ПСЖ)ни ортда қолдирди.

Шу тариқа Модрич Роналду—Мессининг 10 йиллик эрасидан сўнг «Олтин тўп» соҳиби бўлга биринчи футболчи бўлди.

Қайд этиш жоиз, Модрич аввалроқ ФИФА таснифига кўра ҳам йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

seventeen − nine =