Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда уч нафар қиз ҳалок бўлди (рўйхат)

599

Фарғона вилоятида “Дамас” автомобили иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида уч қиз вафот этди. Яна тўрт нафар қиз оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Воқеа 3 декабр куни соат тахминан 08:10 лар атрофида Фарғона вилояти Қува туманида содир бўлган. Бу ҳақда «UzNews.uz» манбаси хабар берди. Фожиа“Қўқон-Марғилон-Андижон” темир йўли ёнида юз берган. “Дамас” автомобили электропоездга бориб урилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар рўйхати:

Ҳалок бўлганлар  

Акбаралиева Гулжаҳон, 1999 йилда туғилган;

Аҳмаджонова Сабоҳат, 2000 йилда туғилган;

Каримова Маржона, 2003 йилда туғилган.

Жароҳатланганлар  

Оғир аҳволда  

Комилова Зарифа, 1995 йил;

Саминова Жамила, 1995 йил;

Каримова Сарвиноз, 2000 йил.;

Ахмаджонова Дилдора, 1995 йил.

Қониқарли аҳволда  

Деҳқонов Мардонбек, 1986 йил.

Барча жароҳатланганлар туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

17 − ten =