Аҳмадалиев WBA чемпионини жангга чорлади

93
Хабар берганимиздек, профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазннинг WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олганди.

Бу эса Аҳмадалиевга мазкур вазн чемпиони, америкалик Даниэль Романга қарши жанг қилиш имкониятини беради. Боксчимиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Романни жангга чорлади.

«Шуни қайд этишим лозимки, бешта жанг ичида мен WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олдим. Бу менга айни пайтда ушбу вазн чемпиони Даниэль Романга қарши жанг ўтказиш имконини беради. Жамоам ушбу жангни ташкил қилишга эришишини биламан. Аммо, бунинг учун чемпионнинг розилиги керак. У чемпион ва мен унинг қарорини ҳурмат қиламан. Лекин менинг ҳам ўз олдимга қўйган мақсадим бор.

Даниэль, кел биргаликда мухлисларга ажойиб беллашув тақдим этамиз», – дея хабар қолдирган Аҳмадалиев.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

11 − 7 =