Ўз офисида пичоқланган Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахси аниқланди (видео)

1061

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахсига аниқлик киритилгани ҳақида маълум қилинди.

Аммо таъкидланишича, Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири сабаб жиноят иши бўйича тафсилотлар ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатларидан сўнг маълум қилинади.

Хонтўраевни ИИББнинг қора ниқобли ходимлари томонидан касалхонадан олиб кетилиши воқеасига ҳам аниқлик киритилди. Маълум қилишларича, саломатлиги яхшилангани боис, Хонтўраев 30 ноябрь куни терговда қатнашиш учун касалхонадан олиб кетилган. Терговдан сўнг Хонтўраев яна (ҳозирда) даволанишга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Хонтўраев 26 ноябрь куни Тошкентдаги офисида қора кийимли, ниқоб таққан 10 нафар номаълум шахснинг ҳужумига учраган эди. Интернетда қора ниқоблиларнинг офисга бостириб кириши акс этган видеоёзувлар ҳам тарқалди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

2 × 4 =