“Ўзбекконцерт” баъзи хонандаларнинг клипларини эфирга узатишга рухсат бермади

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Кенгашда 16 хонанданинг клиплари муҳокама қилинди.

Унга кўра хонандалар Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган “Меҳмоним” дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) “Узун йўл”, Маҳлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажановнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон”, Алишер Зокировнинг“Майли, майли” қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, улардабаъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.