Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти қандай бўлиши маълум бўлди

Тошкент ИИББ ЙҲХБда хорижга чиқиш паспортини олиш тартиби ва нархи маълум қилинди.

Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари 6 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилишларича, 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш стикерларининг ўрнига хорижга чиқиш биометрик поспорти жорий қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қуйдаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:

– иш жойи,  ўқиш жойи ёки ҳудудий ўзини ўзи бошқариш органида тасдиқланган ариза (бир нусхада);

– 3,5 см. x 4,5 см. ҳажмдаги битта расм;

– паспорт нусхаси;

– ҳарбий комиссариатдан (военкомат) ҳужжат (ҳарбий хизматни ўташи керак бўлганлар учун);

– давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Тўлов миқдори тахминан ЭКИҲнинг 1,5 бараварида (304 095 сўм) бўлади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 кун ичида тайёрланади. Янги ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлиб, 48 бетдан иборат бўлади.

Таъкидлаш жоиз, фуқаролар виза талаб қилинмайдиган давлатларга оддий биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январга қадар чиқишлари мумкин.