Ўқитувчилар 2019 йилда қанча иш ҳақи олади? (жадвал)

1067

«Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳаси доирасида Молия вазирлиги 2019 йил учун ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш жадвалини эълон қилди.

2019 йилда умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштириш учун жами 17 100,1 млрд. сўм ёки умумий бюджет харажатларининг 60, 2 фоизини ажратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари,  илгари хабар қилинганидек, 2018 йилда умумтаълим муассасалари ходимлари учун базавий тариф ставкалари икки босқичга кўтарилди. 2019 йил бошида улар қуйидаги ўлчамларда бўлиши прогноз қилинмоқда:

Жадвалга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб бошланғич ва ўрта синф ўқитувчилари тоифасига қараб 1 614 581 сўмдан 2 225 864 сўмгача иш ҳақи оладилар.

Мактаб директори гуруҳига қараб 2 236 441 сўмдан 2 532 184 сўмгача иш ҳақи олади.  Бундан ташқари,  директор ўринбосарлари учун иш ҳақи миқдорини 2 387 979 сўмгача,  психологлар учун – 1 453 123 сўмгача,  кутубхоначилар учун эса 966 740 сўмгача ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, синф раҳбарлиги учун ЭКИҲнинг 10 фоизгача миқдорида, дафтарларни текширганлик учун 50 фоизгача миқдорда ва 40 фоизгача бўлган миқдорда раҳбарият ҳисобидан касбий маҳорат учун устамалар тўланади.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

nine + fourteen =