Ўзбекистонда телеграмдаги савдо-каналлар солиққа тортилади

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев яқинда ўтказилган учрашувда Интернет, жумладан Телеграм-каналлар орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди:

Биз хоҳ интернет, хоҳ электрон савдо бўлмасин, уларни солиққа тортиш чораларини кўрмоқдамиз.
Дастурчиларимиз барчасини аниқлаш устида ишлаяпти, биз қандай ва қайси ставкада солиққа тортишни кўриб чиқяпмиз.

Булар қаторида Yandeks.Taksi масаласи ҳам бор .

Нима ҳам дердик, Olx.uz, Facebook, Инстаграм ва Телеграм барчасини кузатиш ва аниқлаган ҳолда солиққа тортиш жуда мушкул. Аммо, солиқ ва божларни тўлайдиган савдогарларга кўра, жуда тўғри иш.