Эртадан бошлаб айрим телефонларда WhatsApp ишламайди

Эртага, 1 феврал куни айрим телефонларда WhatsApp иловаси ишлашни тўхтатади.

Мессенджер сайтида айтилишича, ўзгаришлар Android 2.3.7 ва ундан юқори, шунингдек iOS 7 ва ундан юқори операцион тизимли телефонларга таъсир қилади.

Nokia S40 операцион тизимли телефонларда бу тизим ўтган йил 31 декабридан сўнг ишламай қолди.