5 C
Tashkent, UZ
10:07 Yakshanba, 24 Fevral, 2019

Тошкентлик қиз рашк сабабли «йигит»ини пичоқлаб ўлдирди (Видео)

16536

Тошкентда яшовчи Дилфуза Жалилова севган йигити Фурқат Рамазоновни рашк туфайли ўлдириб қўйган.

Мазкур жиноий иш ҳақидаги лавҳа «O`zbeiston24» телеканали орқали намойиш этилган.

Маълум бўлишича, Дилфуза Фурқатнинг вафосини синовдан ўтказмоқчи бўлиб, дугонаси Мадинадан ёрдам сўраган.

Мадина йигит билан муносабатга киришиб, унга турли суратлар юбора бошлаган ҳамда жинсий алоқага киришишни таклиф қилган.

Фурқатнинг Мадина билан гаплашаётганини билиб қолган Дилфуза унга пичоқ билан бўйнига зарба берган, далилларни йўқотиш учун эса ўзига ҳам пичоқ урган. Натижада Фурқат вафот этган қиз эса тирик қолган.

Дилфуза қўлга олинганда Фурқат ўз жонига қасд қилганини маълум қилган. Тергов ҳаракатлари натижасида ҳақиқат фош бўлди. Дилфуза 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

15 − 9 =