Хорижда туриб 264 минг долларни «ухлатганлар» Тошкентда қўлга олинди

Фото:"7news.uz"

Тошкентда 264 минг долларни фоизи билан қайтаришни ваъда қилиб, ишлатиб юборган икки йигит қўлга олинди

2018 йил июлида хорижда бўлиб турган 27 ёшли Жавоҳир Н. ва 28 яшар Улуғбек А. 29 ёшни қаршилаган Дилмурод Н.дан 264 минг АҚШ доллари жўнатишни сўрайди ва пулларни фоизи билан қайтаришни ваъда қилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Улар гаров тариқасида 300 минг доллар миқдоридаги сохта ҳисоб-рақамни тақдим этади. Бироқ ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар қўлга олинди.