Уйини гаровга қўйиб 110 минг долларни «ухлатган» йигит қўлга олинди

Тошкент шаҳридаги «Бек» кафеси олдида 2018 йилнинг 1 март куни икки таниш ўзаро учрашиб суҳбатлашишади.

33 ёшли йигит алдаш ва ўзганинг ишончини суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.Ж.ни ишончига кириб, ўзининг номида бўлган уйни расмийлаштириб беришга келишиб,3 ой муддатда қайтариб бериш шарти билан ундан 110 минг АҚШ долларини олади.

Фуқаро М.Ж. берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган ва гаров тариқасида айтган уйини ҳам фуқаро А.Н.ни номига нотариал тарзда расмийлаштириб бермаган.

«7news.uz»га маълум бўлишича, шундан сўнг, А.Н. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади ҳамда олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида М.Ж. қўлга олиниб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.