Тошкентда ўлдирилган мактаб ўқувчиси бўйича қўшимча маълумот берди

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманидаги уйлардан бирининг подездида 15 ёшли ўқувчи қизнинг бўғиб ўлдирилгани юзасидан қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, гумонланувчи — қизнинг ўгай акаси. Улар жанжаллашиб қолган.

Йигит Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси томонидан қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманида 7 февраль куни кечқурун 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилган эди.