Тўққиз генерал ва икки полковник лавозимидан озод қилинди

Россия президенти Владимир Путин куч тузилмаларидаги тўққиз нафар генерал ва икки нафар полковникни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда РБКга таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Лавозимидан бўшатилган генераллар орасида Россия тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича раҳбари Андрей Марков, Татаристон бўйича раҳбари Павел Николаев, Красноярск бўйича раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Расстригин бор. Шунингдек тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Ирина Зейберт ҳам лавозимидан озод қилинган.

Қайд этилишича, Путиннинг фармони билан, шунингдек 40 дан ортиқ куч тузилмалари ходимлари тегишли лавозимларга тайинланган.