Ўзбекистонда ҳам расмий тарзда ММА чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда ҳам расмий тарзда аралаш қоидалар бўйича (ММА) мамлакат чемпионати ўтказиладиган бўлди. Илк тарихий чемпионатга Нукус шаҳри мезбонлик қилади.

Биринчи мамлакат чемпионатида жами 8та вазн тоифасида чемпионлар аниқланади. Спортчилар -56,7, -61,2, -65,8, -70,3, -77,1, -84, -93 ҳамда +93 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришишади.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати 17 февраль куни ўтказилади. Олимпия тизимидаги саралаш баҳслари соат 10:00дан бошланади. Соат 17:00да эса финал жангларига старт берилади. 16 февраль куни спортчиларни тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилади.