Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари пора билан ушланди

341

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари университетнинг 2-босқич талабасидан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, «замдекан» мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабани имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн. сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × four =