Бедарак йўқолган икки аёл топилди

Аввал сайтимиз орқали 2019 йил 2 февраль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда бирга яшовчи рафиқаси С.Ю., дугонаси М.М. билан бирга шу уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган самарали қидирув ишлари ва фуқароларимизнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М.лар Бухоро шаҳар ҳудудидан соғ-саломат топилди. Ўз ўрнида бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси