«Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

198

2019 йил 4 февраль куни Қарши шаҳрида фуқаролар А.К., Ш.А., Э.Н. ва Н.Ш.лар  «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 505 000 сўм пули ва  «IPhone» мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида маълум қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ шунингдек, Навоий вилоятида 3 ёшли фарзандини сотаётган аёл ҳақида ҳам хабар берганди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × 1 =