Озода Нурсаидова юрак хасталиги сабаб 15 кундан буён шифохонада ётгани айтилди

Хонанда Озода Нурсаидова юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда унинг синглиси Нилуфар Нурсаидова Озода Нурсаидованинг «Instagram»даги расмий саҳифасига жойлаган видеосида маълум қилди.

«Минг бор узр, мажбурман. Опам айтма десалар ҳам айтдим, чидолмадим. Опамнинг «Instagram»ларига, уларнинг рухсатларисиз ушбу постни жойладим», — деб ёзган Нилуфар Нурсаидова.