13 C
Tashkent, UZ
11:07 Chorshanba, 24 Aprel, 2019

Алишер Навоийнинг 578 йиллиги нишонланди (фото)

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Мир Алишер Навоийнинг таваллудига бағишланган «Назм бўстонининг буюк султони» номли адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Феруз Муҳаммадга институт матбуот котиби Сардор Туробов маълум қилди.

Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари, соз ва сўз усталари, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев, Ўзбекистон халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов ҳамда талабалар иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти матбуот хизмати

Улуғ мутафаккир таваллудига бағишланган шеърият кечасини филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид маъруза билан очиб берди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти Оролмирзо Сафаров томонидан Навоий ғазали асосида ижро этилган қўшиқ ҳамда Шерали Жўраевнинг кичик Алишернинг 9 ёшлигида ёзган ғазалини куйга солиб ижро этгани бадиий кечага ўзгача кайфият бағишлади.