Гулнора Каримовани соғинганлар ва уни кутаётганларга хушхабар!

Гулнора Каримовани кўпчилик ёшлар кутаётгани уни соғингани рост!

Ҳеч кимга сир эмас у миллионлаб ёшларнинг кўнглидан жой олган, уларнинг чин маънодаги дўсти бўлишга улгурган.

Унинг жиноят ишида айблангани-ю, судлангани бошқа масала деб уни севаверадиганлар топилади, албатта.

Бугун Гулнора Каримованинг қизи Имон ана шундай инсонлар учун хушхабар улашди.

Имон ўз Instagram’ига онаси билан тушган суратини жойлади.

Stories’га қўйилган селфида қиз онаси билан бирга акс этган. Аммо сурат қачон олингани номаълум.

Шуниси аниқки, бу сурат учун фойдаланилган фотодастур тарихи унча узоққа бориб тақалмайди. Бунинг янги дастур эканлигини англаган ҳолда айтиш мумкинки, Гулнора ва қизининг бу сурати олинганига унча кўп бўлмаган.

Айтиш мумкинки, Гулнора саломат ва кайфияти ҳам унча ёмон эмасга ўхшайди.