Мудофаа вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Бугуннинг ўзида Мудофаа вазирлигига ҳам янги раҳбар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Баҳодир Қурбонов 2018 йилнинг 13 февраль куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланганди.

Унга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.