Тошкентда жиноятчи 60 ёшли эркакни ваҳшийларча ўлдирди

418

Маст ҳолатда ўзининг танишини ўлгунича дўппослаган 53 ёшли фуқаро қамоққа олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг хабар беришича, 9 февраль куни кечаси тахминан соат 23:00да маст ҳолатдаги фуқаро Р.К. пойтахтдаги уйларнинг бирида фуқаро И.С.ни ваҳшийларча дўппослаган.

Олинган жароҳатлар оқибатида фуқаро И.С. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, қўлга олинган фуқаро Р.К. 2011 йилда ЎзР ЖКнинг 118-моддаси (зўрлаш) билан озодликдан маҳрум этилган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

12 + twelve =