“Тошшаҳартрансхизмат” биносида ёнғин содир бўлди

Бугун, 11 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биносида ёнғин содир бўлди.

ИИББ хабарига кўра, 11 февраль куни соат 8:30да Амир Темур шоҳ кўчаси 6 уйда жойлашган маъмурий бинодаги ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин бир неча дақиқа ичида бартараф қилинган.

Ёнғин натижасида маъмурий бино том қисмининг 60 кв.м. майдони ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр кабел қисқа туташуви. Зарар миқдори аниқланмоқда.

Жабрланганлар йўқ.