Наманганда сохта прокурор қўлга олинди

Наманган вилоятида яшовчи фуқаро Н. бир неча туман тиббиёт бирлашмаларига қўнғироқ қилиб, ўзини вилоят прокуратураси ходими дея таништирган. Фуқаро уларга бир қанча хизматлар ва илтимосномалар айтиб, пул таъма қилганида қўлга олинган. Бу ҳақда «Севимли» каналининг «Замон» дастурида ҳикоя қилинади.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккаловнинг айтишича, фирибгар туман соғлиқни сақлаш бошқармаларига қўнғироқ қилиб, ўзини вилоят прокуратурасидан Бекзодман деб таништирган, шу орқали уларнинг ишончига кириб, уларнинг 300 минг, 400 минг ва 1,5 миллион сўмгача бўлган миқдорда пулларини олган.

Суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 5-қисмига мувофиқ, етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг, жиноятчига 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган.