Ўзбекистонда шамол, совуқ, илиқ, туман, ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.​​