Тошкентга янги турдаги гиёҳванд модда кириб келгани аниқланди

Фото: "7news.uz"

2019 йилнинг 12 январь куни соат 13.00 да тошкентлик 37 ёшли А.А. таниши, 1992 йилда туғилган С.Э.га 200 минг сўм эвазига “спайс” гиёҳванд моддасини ўтказганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида жиноят фош этилди.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, бу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси тартиби билан жиноят иши қўзғатилган.