Тошкентда ҳамшира шифохонанинг 3-қаватидан йиқилиб ўлди

1295
Фото: "Google"

Тошкент шаҳридаги «Семашко» шифохонасида ўлим ҳолати қайд этилди.

2019 йил 11 феврал куни 36 ёшли «Семашко» шифохонаси Терапия бўлими ҳамшираси О.Т. иш вақтида ойна артмоқчи бўлиб 3-қаватдан тушиб кетиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўлим сабаблари ўрганилмоқда.

«7news.uz»нинг
ишончли вакили хабарига кўра, катта эҳтимол билан О.Т. ўз эҳтиётсизлик сабаб юқори қаватдан йиқилиб тушган.

Бу ўринда эса ҳамширанинг ойна артиши керакми ёки йўқлиги масаласида «7news.uz» нашри томонидан журналистик суриштирув олиб борилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

seven + fifteen =