ФВВ: 14 февраль куни Қамчиқ довонида кучли қор ёғади, туман тушади, йўллар музлайди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50—100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15—18 метр секундгача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар ҳаракатланишдан олдин автомашинангизни техник созлигига ва мавсумий автошиналардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия этамиз», — дейилади ФВВ хабарида.