Ўзбекистонда йўловчи поезд чиптасининг нархи 20%га ошади

Жорий йил 1 мартдан бошлаб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Afrosiyob тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишда қатновчи йўловчи поезд чиптасининг нархини оширишни билдирди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб чипта нархи, маҳаллий қатновларда юк ташиш тарифларини 20 фоизга оширади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20 фоизга ошишини маълум қилади.

Бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади. Нархларни тартибга солиш ўз навбатида поезд йўналишлар сони кўпайишига олиб келади ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминлаб туради», дейилган АЖ матбуот хизмати хабарида.

Afrosiyob поезди чипта нархи бу гал ўзгаришсиз қолади. Шунга қарамай, барча йўналишдаги бошқа поездлар хизматидан фойдаланиш қимматлашди.