«Ўзбекнефтегаз»га расман янги раҳбар тайинланди

«Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг янги раиси тайинланди. Ҳукумат қарорига кўра, Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов жамият бошқаруви раиси этиб тасдиқланган.

Баҳодир Сиддиқов бундан олдин Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритганди. У муқаддам «Нефтегазинвест» масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаганди. Кейинроқ эса бир муддат «Ўзбекнефтегаз» АЖ раиси ўринбосари ҳам бўлган.

У янги лавозимда Баҳром Ашрафханов ўрнида иш бошлайди. Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси бўлган Баҳром Ашрафхонов 2018 йилнинг сентябрида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи​си лавозимига тайинланганди.