Алишер Усмоновнинг бойлиги миқдори маълум қилинди

АҚШнинг Forbes нашри дунёнинг энг бой одамлари рейтингини янгилади. Рўйхат нашр сайтида эълон қилинган.

Алишер Усмонов дунё бўйича 106-ўрин, Россияда 9-ўринни эгаллади (ўтган йили дунё бўйича 118-ўрин ва Россияда 10-ўринни эгаллаган эди). Унинг бойлиги 12.8 миллиард АҚШ долларидан иборат.

Forbes Усмонов дастлабки даромадини пластик пакетлардан қилганлигини таъкидлайди. Бугунги кунда тадбиркорнинг энг йирик активи «Металлоинвест» металлургик гигантидаги улуши ҳисобланади. Усмонов, шунингдек, Facebook’га биринчилардан бўлиб инвестиция киритган, Xiaomi ва бошқа телекоммуникацион компанияларнинг акциялари эгасидир.