Байрам сабаб Uzcard тўлов тизимида носозлик кузатилди

Бугун, 7 март куни соат тахминан 10:00 дан бошлаб, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатила бошланди. Баъзи ҳудудларда эса тизим умуман ишламай қолгани айтилмоқда.

айни мана шу вақтда, Payme хизмати карталардаги баланс маблағ миқдорини кўрсатмади, тўлов терминаллар орқали тўловларни амалга ошириш имкони маълум хатга тўхтади.

Истеъмолчилар тизимдан фойдаланувчилар харид вақтида терминаллар орқали тўловлар амалга оширилишида муаммоларга дуч келишгани, турли иловалар орқали картадаги маблағни кўра олмаслик каби ҳолатлар тўғрисида маълум қилишди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) матбуот хизмати изоҳ беришича, Uzcard тизими фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлди.

Айни вақтга келиб тизим барқарор ишламоқда.

«Байрам олдидан транзакциялар сони бир неча мартага ошди ва айрим терминалларда мунтазам узилишлар кузатилмоқда, транзакциялар секин кечмоқда. Бу 2−3 соат давомида кузатилади», дейилади Uzcard томонидан Kun.uz’га берилган изоҳда.

Маълум бўлишича, соат 10:00да Республика бўйича 464 288та транзакция амалга оширилган. Носозликлар сабабли соат 11:00да 281 087тага тушиб кетган.