Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «ёмон» деганлар ўқисин

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан шахсан таниш эмасман, унга қариндошчилик жойим ҳам йўқ ва энг қизиғи бу мақола «заказ» ҳам эмас.

Бугун, эрталаб тахминан соат 8.30 да Бунёдкор кўчаси бўйлаб айланиб кўча тозалаётган аёлларга кўзим тушди ҳамда жуда кўплаб фикрлар қуршовида қолдим.

Энди тушундим, аёллар нега бугун ишдалигини…

Чин юракдан мана шу хокисор ва меҳнаткаш, қўллари қадоқ аёлларни, шаҳар ободончилигига ўз ҳиссасини қўшаётганларни ёдга олганингиз учун сизга раҳмат ҳурматли ҳоким жаноблари.

Уларнинг қувончлари сиз учун ва шахсан мен учун ҳам қувончлидир. Офарин!

Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг, ижобий ҳаракатларнинг мевасидир бу.

Сизга ва шу хайрли ишни бошида турганларга раҳмат.

Сизни ёмон дегувчилар ўқисин, кўрсин!

Ободонлаштириш ходималарига ҳокимият томонидан бараварига қимматбаҳо совғалар берилгандир балки аввалари, аммо мен эслай олмайман! Шахсан кўрганим бу биринчисидир.