Ўзбекистонда расман доллар, евро, рубл нархи арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 12 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18,86 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8374,10 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 135,34 сўмга пасайиб, 9410,81 сўмга тушган.

1 рубль эса 1,24 сўмга арзонлашиб, 126,18 сўмга тенг бўлиб турибди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳамдада ҳам долларнинг расмий курси 10,23 сўмга арзонлашганди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.