​​Тезкор! Зидан «Реал» Мадрид»га қайтди

Телеграмдаги «Zed News» канали афсонавий футболчи ва мураббий Зинедин Зидан бугун Мадриднинг «Реал» клуби билан 3 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар қилди.

Клуб сайтидаги хабарга кўра, 11 март куни жамоа Сантьяго Солари билан шартномани бекор қилган. Соларига клуб раҳбарияти раҳмат айтган ва истаса жамоа таркибида қолиши мумкинлигини билдирган.

«Реал» президенти янги мураббий Зинедин Зидан эканини, у билан шу мавсум охиригача ва кейин 3 йиллик — 2022 йил 30 июнгача — шартнома имзолаганини айтган.

Зидан билан илк матбуот анжумани бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бўлиб ўтади.

Зидан 2018 йил 31 май куни ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанди. Бир йил ўтмасданоқ клубга қайтарилди.