«UFC» юлдузи Конор МакГрегор ҳибсга олинди

Аралаш қоидалар жангчиси Конор МакГрегорнинг фанатларидан бири у билан бирга расм тушмоқчи бўлганида мухлисга нисбатан хатти-ҳаракатлари туфайли ҳибсга олинган.

Маями полициясининг берган маълумотларига кўра, Конор МакГрегор душанба куни эрталаб АҚШнинг Флорида штатидаги “Fontainebleau Miami Beach” меҳмонхонасидан чиқиб кетаётганида унинг мухлисларидан бири уяли телефонида Аралаш қоидалар жангчиси билан суратга тушмоқчи бўлган, аммо Конор суратга тушишни рад этган ва мухлиснинг қўлидаги телефонини тортиб олиб ерга ташлаган ва бир неча марта тепиб телефонни чилпарчин қилган.

Мухлиснинг айтишича, телефоннинг нархи 1000 АҚШ доллари бўлган.

Полиция Конор МакГрегорга нисбатан қуролли тажовуз ва ахлоқий бузуқлик каби жиноятлар билан иш очган.