«Пахтакор» ОЧЛнинг бу мавсумида илк ғалабасини қўлга киритди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Пойтахтликлар гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган «Ал Аҳли»га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Марат Бикмаев 62-дақиқада жарима зарбаси вақтида амалга оширилган комбинацияни кучли ва аниқ зарбаси билан голга айлантирди. Шу тариқа «Пахтакор» ўзининг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ етакчилигини қўлга олди.

ОЧЛ-2019. 2-тур

«Пахтакор» – «Ал Аҳли»1:0

Гол: Марат Бикмаев (62).

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+3), Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сиддиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 89).

Ал Аҳли: Муҳаммад Ал Овайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви (Умар Сирож, 89), Нуҳ Иброҳим, Салмон Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Хорхе Семедо, 65), Умар Ас Сома.