«Sport» телеканали йирик футбол турнири намойиш ҳуқуқини сотиб олди

2019 йилнинг 14 июнь – 7 июль кунлари футбол бўйича Америка Кубоги (Copa America) ўтказилади.

Мусобоқа Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

«Америка кубоги-2019″да қитъадошлримиздан Япония ҳамда Қатар терма жамоалари ҳам иштирок этишади.

Ушбу мусобоқани Ўзбекистонда ҳам кўплаб футбол ишқибозлари томоша қилиши ҳеч кимга сир эмас.

МТРК «Sport» телеканали айнан ушбу мусобоқаларнинг Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди ва энди юртимиз футбол мухлислари ана шу футбол турнирини тўғридан-тўғри томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

«Sport» телеканали директори Зоҳид Каримовнинг «7news.uz»га хабар беришича мухлислар, нафақат футбол учрашувларидан тайёрланган трансляцияларни балки учрашувларнинг қизиқарли ҳолатларини ўзида мужассам этган «кундалик» шаклидаги кўрсатувларни ҳам томоша қилиш имконига эга бўладилар.