Тошкентдаги хонадонга ўғрилар ҳожатхона орқали киришди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 12 март куни 8:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар 28 ёшли Зилоланинг хонадонига ҳожатхонадан ўтувчи шахта орқали кириб, у ердан 500 минг сўм ва телевизорни ўғирлаган. Шундан сўнг айнан шу йўл орқали хонадонни тарк этган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб «daryo.uz» нашри.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-банди («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчиларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шу муносабат билан ИИББ ертўла биноларининг эшикларини қулфлаш ва унинг ёпиқлигини мунтазам текшириш, шунингдек, хонадонлардаги шахталар эшикларига ишончли қулф ўрнатишга чақиради.