Тошкентда кучли зилзила содир бўлди

Кимдир футбол кўраётган ва яна айримлар интернетда вақт ўтказаётган ҳамда аксарият аҳоли уйқуга кетган бир пайтда, яъни тунги соат тахминан 02:33да Тошкентда кучли зилзила бўлди.

Ушбу ер қимирлаши маркази Қозоғистоннинг Ўзбекистонга жуда яқин бўлган чегара зонасидаги Дўстлик посёлкаси деб айтилмоқда.

Ҳозирча мутахассислар томонидан 4 балл деб баҳоланган бу ер қимирлаши жуда кам кузатиладиган ер қимирлаши турига кириши маълум бўлди. Зарба гўёки пастдан тепага қараб йўналгандай тасаввур ҳосил қилиб ерга жуда қаттиқ пастдан зарба келиб текканга ўхшади.

Ер қимирлаши Тошкентдан 28 км; 4 балл,
Сирдарёдан 102 км; 2 балл,
Жиззахдан 170 км узоқликда; 2 балл бўлди.

Ҳозирча талофат кўрган ёки зарарланганлар тўғрисида маълумот йўқ.