Тунда Тошкентда зилзила бўлгани сабаб аэропорт самолётларни қабул қилишни кечиктирди

Бугун, 14 март куни тунгги соат 02:33да Тошкентда бўлган 4 балли зилзила сабаб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт рейсларни қабул қилишни бирозга кечиктирди.

Самолётларнинг қўнишига халақит берадиган ер ёрилиши ёки қўниш йўлагида қандайдир ҳолат бўлмаганлигини текшириш учун маъмурият иккита рейсга кутиш кераклигини буюрган.

​​​Айнан ер қимирлаши содир бўлган онларда Boeing 737-8KN, «Fly Dubai» авиакомпаниясининг FZ1941 Дубай – Тошкент ва Boeing 787-8 Dreamliner, «Uzbekistan airways» га тегишли HY514 Сеул – Тошкент рейсидаги самолётлар бир неча дақиқа парвозни давом эттириб туришга мажбур бўлган. Бироздан сўнг қўниш муваффақиятли амалга оширилган.