Бугун Тошкентда айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми  соат 11:00 дан 18:00 гача;

Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача;

И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача;

Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача қисман ёпилади.