Тошкент вилоятида ўғил отаси билан спиртли ичимлик ичиб, кейин уни ўлдирди

2019 йил 11 март куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ тумани Парвоз кўчасида яшовчи В.З. уйида бирга яшаган отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб В.З. отасига пичоқ билан жароҳат етказганлиги кўрсатилган.

Натижада С.З. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. В.З. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.