Сенатор Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Ўз вақтида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган собиқ раҳбар Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига олиб кетилган. Бу маълумотни «Дарё»нинг Соғлиқни сақлаш тизимидаги манбалари тасдиқлади.

Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.