Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. “7News.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, у Юнусободдаги  “Минор”  қабристонига дафн этилади.

Ўз вақтида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган собиқ раҳбар Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига олиб кетилган эди.

Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган эди.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.

Интернет нашримиз ходимлари номидан Мираброр Зуфаровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқнларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.