Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда йўл қатнов қисмида ҳаракатланиш чекланади

15 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан қуйида кўрсатилган кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади.

“Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” ДМ шаҳримиз аҳолисидан бу ноқулайлик учун узр сўрайди ва ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилади:

– Афросиёб кўчасининг Рашидова кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 13:00 гача

– Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 12:00 гача

– Ш.Рашидова кўчасининг Афросиёб кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 12:00 гача

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.