Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари ўртасидаги «жанжал» ўлим билан якунланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўз мактабдошини уриб ўлдирган ўқувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Чирчиқ шаҳридаги 6-умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисида кичик синф ўқувчиси билан 12 март муштлашган.

Муштлашув натижасида эса бир ўқувчи оғир тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай вафот этган.

Чирчиқ шаҳри марказида жойлашган 6-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафотига ҳозирча мутасадди ташкилотлар томонидан расман изоҳ берилгани йўқ.

Ўрта-таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчисини бир мушт урган, зарба натижасида боши билан ерга йиқилган ўқувчининг эса воқеа жойида жони узилган.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ўқувчининг ўлими юзасидан назорат Тошкент вилояти прокуратураси ихтиёрига олинган.

Агарда ўқувчининг қотиллик қилгани суд томонидан исботланса ва айбдор деб топилса жиноий жавобгарликка тортилиши айтилмоқда.