Чинозда 49 ёшли киши ўз уйида ўлдириб кетилди

2019 йил 15 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Расулобод маҳалласида яшаган 49 ёшли Р.Ғ.нинг жасади уйидан тан жароҳатлари билан топилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 14 март куни Р.Ғ. уйида таниши, Расулобод маҳалласи Дўстлик кўчасида яшовчи М.Ш. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжал оқибатида М.Ш. унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар берди.