«Ўзбекистонлик маньяк» умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Беш нафар аёлнинг қотиллигида абланаётган Б.Матёқубовга нисбатан очилган жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари якунлангани ҳақида хабар бергандик.

Тергов маълумотларига кўра, 2015 йилнинг январидан апрель ойига қадар Б.Матёқубов Москва шаҳри ва областида овлоқ жойлар ва паркларда аёлларни ортидан кузатиб, давомли қотилликлар содир этган.

Москва шаҳар суди Бахтиёр Матёқубовга умрбод қамоқ жазосини тайинлади, деб хабар берди «РИА Новости».

Аммо суд ҳукми ҳали қонуний кучга киргани йўқ, айбланувчи томонида ҳукм устидан шикоят бериш учун 10 кун муҳлат бор.